Конате "Барселона"ни рад этди. Франциялик ҳимоячи "Реал"ни танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ибраима Конате фаолиятини Испанияда давом эттиришга яқин турибди.

Аввалроқ Франция терма жамоаси ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олишга "Реал" яқин тургани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Футболчи "Ливерпуль"ни эркин агент сифатида тарк этади.

ESPN маълумотига кўра, Конатенинг амалдаги жамоасида қолмаслиги аниқлашгач, унинг трансфери бўйича биринчи бўлиб "Реал" ҳаракат бошлаган. Шунингдек, ҳимоячига "Барселона", "Бавария" ҳамда Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдирган.

Манбага кўра, Конате дунёнинг энг йирик клубларидан бири саналадиган "Реал" сафида тўп суриш имкониятидан жуда мамнун. Футболчи трансфер бўйича келишув 2026 йилги Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин якунланишини истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!