Конференциялар Лигаси. Бугун "Рома" гуруҳ аутсайдери меҳмони бўлади
Бугун Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган учрашувлар ўтказилади. Беллашувлар орасида биз учун аҳамиятлиси "Рома" иштирокидаги баҳс ҳам бор.
Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "бўрилар" сафарда ЦСКА София меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:45да бошланади.
Жозе Моуриньо шогирдлари жойлашган "С" гуруҳидаги иккинчи баҳс Норвегиянинг "Буде-Глимт" ва "Заря" клуби ўртасида кечади. Бу ўйин ҳам 22:45да старт олади.
Маълумот учун, "Рома" 5-турдан сўнг гуруҳ 10 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам "Буде-Глимт" ҳисобида 11 очко мавжуд.
Фикрлар