Конор МакГрегор афсонавий Мейвезерни “нокаутга учратди”
Ads

Енгил вазнда UFC чемпиони ирландиялик Конор МакГрегор ўзининг твиттер ижтимоий саҳифасида бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони енгилмас Флойд Мейвезерни нокаутга учратган расмни жойлаштирди.

Бу расмда ирландиялик спортчининг иккита чемпионлик камари билан Мейвезер устида турганлиги тасвирланган.

conor mcgregor floyd mayweather

Эслатиб ўтамиз, UFC жангчиси ва боксчи айни дамда бир-бирларини жангга чақириб, турли куракда турмас сўзлар билан “сийламоқда”. Аввалроқ томонлар ўртасида жанг ўтказиб бўйича музокаралар ўтказилган эди, бироқ бу ҳали якунига етмаган.