Конор МакГрегорнинг ҳаддидан ошишига UFC ўз муносабатини билдирди

UFC вице-президенти Девид Шоу, ташкилот ирландиялик Конор МакГрегорнинг рақибларга қарши қўпол гапларини қўллаб-қувватламаслигини таъкидлади.

"Биз, ташкилот сифатида, жангчиларга нима ҳақида гапириш мумкин ёки йўқ деб шарт қўймаймиз.

Конор - бу ажойиб промоутер, у нафақат ўзини реклама қилади, балки умуман спорт ривожи  учун ҳам кўп ишларни қилган. Aммо UFC рақибларни камситадиган фикрлари ва шарҳларини қўллаб-қувватламаймиз”,- дея Шоунинг сўзларини келтиради ТAСС.

Москвадаги матбуот анжуманида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовни қўрқоқ деб атаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Afzalbek Shoyimqulov
12/11/2019 12:54
Habib olg'a