Конор Мэйвезерни рингга чақирди. Навбат Мэйвезерга!

UFC собиқ чемпиони  Конор МакГрегор  мағлубият нималигини билмаган профессионал боксчи Флойд Мэйвезерни реванш жангига чорлади.

 - Аввалги жанг зўр бўлганди. Дастлабки раундларни ҳам, охиргиларини ҳам ўз фойдамга якунлагандим. Ҳатто оёқларим толиқиб қолганда ҳам ундан тезкорроқ эдим. Кўплаб бокс юлдузларининг ишончини қозондим. Айниқса, Майк Тайсонни. Тўқнашувнинг иккинчи қисмига тайёрман, - деди Конор МакГрегор.

2017 йилдаги жангда Конорни 10 раундда техник нокаутга учратган Мэйвезер ҳали бу таклифга жавоб бергани йўқ. Шу боис реванш жанг бўладими ёки йўқ,  буни вақт кўрсатади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)