Конте "Интер"да Видални кўрмоқчи
Миланнинг "Интер" клуби "Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видални ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 32 ёшли чилилик футболчини шахсан “нерадзуррилар” бош мураббийи Антонио Конте жамоада кўрмоқчи. Унинг фикрича Видаль жамоадан кетиши мумкин бўлган Ража Наингголанга муносиб ўринбосар бўлиши мумкин. Шу ўринда Видаль ва Конте “Ювентус”да бирга фаолият олиб боришганини эслатиб ўтиш лозим.
“Барселона” эса Видални сотишни режалаштирмаяпти, аммо, яхши маблағ таклиф қилинча, уларнинг бу борадаги фикри ўзгариши мумкин.
Маълумот учун, Видаль “Барселона” сафига бундан роппа-роса бир йил муқаддам “Бавария”дан 18 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У якунланган мавсум 53та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар