Конте "Интер"га қандай шарт қўйди?

Италиялик машҳур мутахассис Антонио Конте янги мавсумда "Интер"ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра агар “нерадзуррилар” ёзда "Манчестер Юнайтед" форварди Ромелу Лукакуни сотиб олишсагина 49 ёшли мураббий ушбу жамоада иш бошлашга рози бўлиши мумкин. Бельгиялик футболчининг трансфери эса миланликларга 85 миллион еврога тушиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮ ҳам Лукакуни сотиб юбормоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Интер” раҳбарияти Лукакудан ташқари шунингдек Эдина Жеко ("Рома"), Дуван Сапата ("Аталанта") ва Родриго ("Валенсия") каби ҳужумчиларнинг номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Контенинг сўнгги иш жойи Лондоннинг “Челси” клуби бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!