Конте "Норвич" билан ўйинда шогирдларига Соннинг гол уриши шартлигини айтган

"Тоттенхэм" "Норвич"га қарши баҳсда 5:0 ҳисобида зафар қучганди. Ўша ўйиннинг иккинчи бўлимида футболчилар бор эътиборини футболчи Сон Хин Миннинг гол уришига қаратган. Бу ҳақда кореяликнинг ўзи гапириб ўтди. 

"Авваламбор, "Олтин бутса"ни қўлга киритганимдан хурсандман. Жамоадошларим ҳам бундан мамнун бўлди. 

Тан оламан, "Норвич"га қарши баҳснинг биринчи бўлимида Конте бор эътиборини ғалабага қаратди. Муҳими, 3 очко эканини биз ҳам билиб турардик. 

Бироқ ҳисоб йириклашгандан сўнг иккинчи бўлимда мураббий жамоа менинг гол уришим учун ўйнашини айтди. Гол уриш учун вазиятлар бўлмаётганди. Шу сабаб бу гаплардан кейин хурсанд бўлдим. Бунинг учун Антониога алоҳида раҳмат!!!", - дейди кореялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ўша учрашувда Сон дубль муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!