Конте қишда "Челси"га ҳужумчи олиб келмоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби учтози Антонио Конте қишки трансферлар чоғида жамоага ҳужумчи олиб келишни режалаштирмоқда.

The Telegraph нашрининг ёзишича Альваро Моратанинг жароҳат олиши ва Миши Батшуайининг қониқарсиз ҳаракатлари италиялик мутахассисни шундай қарор қабул қилишга мажбур қилмоқда.

Маълумотларга қараганда давралар оралиғида Жейми Варди (“Лестер”), Кристиан Бентеке (“Кристал Пэлас”) ҳамда Ричмонд Боачи (“Црвена Звезда”) каби ҳужумчилардан бири “аристократлар” сафини тўлдириши кутилмоқда. Агар “Челси” қишда ўз ниятига эришса, Батшуайи мавсум сўнггига қадар бошқа жамоага ижарага бериб юборилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!