Конте ёки Моуриньо: "Интер" кимни танлайди?

Италиянинг "Интер" жамоасида ёзда янги мураббий ташриф буюради.

Клуб раҳбарияти икки мутахассис номзоди устида ўйламоқда. Антонио Конте ва Жозе Моуриньо "Интер"нинг навбатдаги бош мураббийи бўлиш учун асосий номзод ҳисобланади. Ҳозирда иккала мутахассис ҳам ишсиз.

Football Italia нашри  тарқатган хабарга кўра, клуб хўжайинлари Моуриньони қайтишини истамоқда. Клуб директори Жузеппе  Маротта эса Конте билан ҳамкорлик қилиш тарафдори.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!