Конте "Ювентус" билан боғлиқ вазият учун судлашмоқчи
"Интер" бош мураббийи Антонио Конте мавсумлар оралиғида клубни тарк этиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Олдинроқ, La Repubblica нашри италиялик мутахассис "Ювентус"га қайтиши ҳақида маълумот чиқарган эди.
"Саррининг истеъфоси масаласида "Ювентус" раҳбарияти ва футболчилари билан алоқам борлигини қатъиян инкор қиламан. Уни ёзган муаллифни ва масъул муҳаррирни судга бераман. "Интер" билан уч йиллик шартнома имзолаганман ва ғолибликни қўлга киритиш учун ҳаракатда давом этаман", - дейди Конте.
Жорий мавсумда италиялик мутахассис қўл остида "Интер" чемпионатни "Ювентус"дан бир очко фарқ билан иккинчи ўринда якунлади.
Фикрлар