Конья-2021. Азизбек Бойназаров мусобақадаги 4-медалини қўлга киритди!

Ҳозиргина Коньяда ўтаётган V Ислом бирдамлик ўйинларининг пара сузиш баҳсларида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича финал баҳслари якунланди.

Эътиборлиси, ҳамюртимиз Азизбек Бойназаров медаллар учун кечган баҳсда 1:16.87 дақиқа натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бу Азизбек учун ушбу мусобақадаги 4-медаль бўлди. У бунгача 200 метрга комплекс ҳамда 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича олтин, 100 метрга брасс усулида сузишда эса бронза медалларини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!