Кўп гол урадиган ҳужумчини Англияда кутишмоқда
“Бенфика”да порлаётган Дарвин Нуньес тез орада Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши кутилмоқда.
22 ёшли ҳужумчини премьер-лигада қолиш учун курашаётган “Ньюкасл” харид қилмоқчи. Аслида бу ўйинчи учун Европанинг бир неча клублари харажат қилишга тайёр. Бироқ маблағ масаласида саудиялик инвесторлар қўлига ўтган “қарғалар” билан ҳеч ким рақобат қила олмайди.
“Ньюкасл” тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган ўйинчи учун 50 миллион евро тикишга тайёр. “Бенфика” учун бу жуда катта сумма ҳисобланади ва улар бу трансферга тўсқинлик қилмайди.
Нуньес жорий мавсумда барча турнирларда 24 марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига 19 та гол ёздириб қўйди.
Фикрлар