Ads

"Коринтианс" клуби хужумчиси Густаво Энрикега "Болонья" клуби жидий қизиқиш билдирмоқда.

Италияликлар 5 млн евролик расмий таклиф билан ҳам чиқишди. Аммо Бразилия клуби 25 ёшли футболчини 8 млн евродан камига сотишни режалаштирмаяпти.

Густаво "Коринтианс" сафида 19 та баҳсда қатнашиб, 4 та гол уришга эришган.