Коронавирус пандемиясида клублар қанча пул йўқотди?
Коронавирус пандемияси дунё футболига катта таъсир кўрсатди.
ФИФАнинг пандемияга қарши курашиш қўмитаси раҳбари Олли Реннинг таъкидлашича, 2020 йили бутунжаҳон клублари 14 млрд доллар зарар кўрди.
Ташкилот барча клубларнинг умумий қийматини 40-45 млрд долларга баҳоламоқда. Бундан келиб чиқиб, зарарлар бозор қийматининг учдан бир қисмига тўғри келади.
Қайд этилишича, пандемия Жанубий Америкадаги футболга энг кўп таъсир ўтказган. Шунингдек, ФИФА Африка ва Осиёдаги вазиятдан хавотирда.
Пандемия оқибатларига қарши курашиш учун ФИФА 1,5 млрд доллар ажратди. ФИФАнинг 211 та аъзо ассоциациясидан 150 таси молиялаштириш учун ариза берган.
Фикрлар