Коронавирус сабаб футбол мусобақалари тўхтатилмоқда. Ўзбекистондачи? Суперлига баҳслари давом этадими?

Айни пайтда Европада бир нечта мамлакат ички биринчиликлари коронавирус сабаб тўхтатилмоқда. Вирус спортга, жумладан, футболга ўз таъсирини ўтказмоқда.

Қолаверса, Осиёдаги ЖЧ-2022 саралаши ва ОЧЛ учрашувлари қолдирилди. Ўз навбатида Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган халқаро мусобақалар тўхтатилди. Футболда ўйинлар мухлисларсиз ўтказилмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Арманистонга қарши ўйини ўтказиладими? - ЎФА матбуот хизматидан жавоб

Хўш, бундай вазиятда Суперлига баҳслари давом эттириладими ёки ўйинлар мухлисларсиз ўтадими? Шу савол билан ПФЛ матбуот хизмати раҳбари Шерзод Ражабовга мурожаат қилдик.

Ташкилот вакили ҳозирча, бу ҳақда ҳеч қандай гап бўлмаганини маълум қилди. Демак, футбол мусобақалари режа бўйича давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ахлиддин Файзуллоев
12/03/2020 19:21
ИНШААЛЛОХ, УЗБЕКИСТОНГА ХЕЧ КАНДАЙ ВИРУС ЯКИНЛАШМАЙДИ. АЛЛОХ,ДАН ИЛТИЖО КИЛИБ СУРАЙМИЗ
Davron Jenjayev
12/03/2020 18:17
uzi shundogam odam kirmasa nima qilishadi bosh qotirib
Dilshod Muratov
13/03/2020 13:00
Uzi shundayga xam futbolimiz muxlislarsiz utadiku.
Biz un yangilik emas :)
&
lochin
13/03/2020 11:38
пахтакор локоматив бунёдкордан ташкари бошка камандалар учун шунака карор чикаришса болади шундок хам бу уч камандага мухлис кирмайдику
&
Elyor@
13/03/2020 11:21
Стадионларимиз хувиллаб колмаса бўлди