Коронавирус Саненинг нархига таъсир ўтказди
"Бавария" коронавирус пандемияси ортидан молиявий йўқотишлар вужудга келганига қарамасдан "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Лерой Саненинг трансферини амалга оширишга тайёр.
Бироқ, мюнхенликлар 24 ёшли футболчи учун "шаҳарликлар"га 60-70 миллион евродан ортиқ тўламоқчи эмас. Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Саненинг трансфери 100 миллион еврога баҳоланаётган эди.
Жорий мавсумда германиялик футболчи "Сити" асосий таркибида бир маротаба 2019 йилнинг август ойида Англия Суперкубогида майдонга тушган.
Фикрлар