Коронавирусдан сақланиш бўйича тавсиялар

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси спортчиларга, мураббийларга ва ташкилотнинг барча ходимларига COVID-19 коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш ва ундан ҳимояланиш бўйича қуйидаги маслаҳатларни беради:

1.Йўталадиган ва аксирадиган инсонлардан 3 метр масофада туринг. Агар шу пайтда 3 метр узоқликда туролмасангиз, ниқоб тақинг.

2.Йўталадиган ва аксирадиган инсонлар билан яқин алоқадан сақланинг (қўл бериб кўришиш, ўпишиш ва қучоқлашиш).

3.Телефон ва бошқа буюмлардан фойдалангандан сўнг ювилмаган қўлларингиз билан бурнингизни, лабларингизни, кўзларингизни, умуман юзингизни ушламанг!

4.Турли нарсаларга (қўлларингизни силкитиб, эшик ва автомобил тутқичларига тегиб, уяли телефон ушлаб, автобуслар ва микроавтобуслар тутқичлари ва ҳоказо) қўлларингизни иложи борича тез-тез ювинг. Aгар қўлингизни ювишнинг иложи бўлмаса, спиртли суюқликларга асосланган антисептикни (қўлларни тозалаш воситаларини) қўлланг.

5.Одамлар гавжум бўлган жойларда (жамоат транспорти, бозор, тўй, тантаналар ва ҳоказо) имкон қадар камроқ бўлишга ҳаракат қилинг. Aгар сиз бундай жойларда бўлсангиз, ниқоб тақинг.

6. Пахта ёки дока ичига ботирилган антисептик (қўлларни тозалаш воситаси) билан мобил телефонларингизни тез-тез тозаланг.

7.Aгар сиз жамоат жойларида бўлсангиз (автобуслар, микроавтобуслар, тўй, туғилган кун, одамлар 3 метрдан кам масофада), ниқоб кийинг.

8.Aгар сиз йўталаётган, аксираётган одамнинг ёнида бўлсангиз ёки ўтирсангиз ниқоб тақинг.

9.Aгар сиз ўзингизда иситма ҳис қилсангиз, аксирсангиз, йўталсангиз ва бунинг натижасида ўзингизни ёмон ҳис қилишни бошласангиз, буни бошқа одамларга юқтирмаслик учун ниқоб тақинг.

10.Профилактика ва инфекцияни назорат қилиш бўйича янгиликларни кузатиб боринг, чунки юқорида келтирилган коронавирус инфекциясига қарши барча тавсиялар мамлакатдаги епидемиологик вазиятга қараб ўзгариши мумкин.

Ушбу маслаҳатлар Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан 2020 йил 21 мартгача бўлган умумий аҳоли учун кўрсатмаларни ўрганиб чиққандан сўнг тайёрланган.

Дониёр Каримов,

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси врачи,

юқумли касалликлар шифокори.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!