Коронавирусдан тузалган боксчи Тайсон Фьюри билан жангга тайёрланмоқда

  • 14 апрель, 2020, 18:21
  • 0
  • Бокс

Швециялик оғир вазнли боксчи Отто Уаллин британиялик Тайсон Фьюри билан бўладиган жангга тайёргарликни қайта бошлади. Март ойида 29 ёшли спортчи оёғидаги жароҳати туфайли Лукас Браунга қарши режалаштирилган жангни ўтказа олмаганди. Бундан ташқари, Уаллин коронавирус аломатлари туфайли машғулотларда танаффус қилди. Хусусан, боксчининг таъм ва ҳид билиш сезгисини йўқотгани ҳақида хабар берилганди.

 "Отто Нью-Йоркда. У тузалмоқда ва уйда физиотерапия билан шуғулланмоқда. Май ойининг бошида нормал машғулотларга қайтиши мумкин. У қийин дамларни бошидан кечирди. Аммо ҳозир у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ҳамма нарса нормал ҳолатга келиши билан биз унинг рингга қайтишини режалаштиряпмиз. Тайсон Фьюри дивизион қироли, аммо даъвогар позицияси учун жиддий кураш кечади. Аминманки, Отто қолганлар орасида энг яхшисидир. Икки ёки учта жангдан сўнг, у Фьюри билан яна жангга тайёр бўлади”,- деди промоутер Дмитрий Салита.

Маълумот учун, 2019 йил сентябрь ойида Валлин ва Фьюри ўртасидаги биринчи жанг британиялик боксчисининг очколар бўйича ғалабаси билан якунланган эди.

Манба: Sky Sports

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!