Коростиченко "Локомотив"нинг мағлубиятига қандай изоҳ берди?

  • 09 Oct 21:42
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Про лиганинг 20-турида пешқадам “Локомотив” Муборакда “Машъал”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувда  мезбонлар 2:1 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Беллашувдан кейин “Локомотив” бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

- Асрор Алиқуловни ғалаба билан табриклайман. Уни ҳурмат қиламан, инсон ва мураббий сифатида. У менга яқин инсон, яхши танийман. Ушбу мавсум Про-лигада куч борасида ҳеч қайси жамоа «Локомотив»дан кучли эмас. Бошқа ҳеч нима дейишни истамайман.

- Бош ҳакамнинг қарорларини баҳолай оласизми?

- Йўқ.

- Бугунги ўйинда жамоанинг кўплаб футболчилари сариқ карточка олди. «Локомотив» нафақат очколар бўйича, балки, тартиб-интизомда ҳам юқори ўринларда эди. Бу бугунги ўйин билан боғлиқми?

- Савол учун раҳмат. Футболни тушунадиган инсон бугун нималар бўлганини билди. Шу сабабли ортиқча гаплар ҳам шарт эмас.

“Локомотив” матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!
Жабборов Ахмаджон
10/10/2023 06:24
Мана мурабий қандай бўлиши керак. Ҳакам чатоқ майдон ёмон деган гапларни йўқотиш керак.