Косельни "Арсенал"дан кетишни режалаштирмоқда

Лондоннинг "Арсенал" клуби ўзининг тажрибали ҳимоячиси Лоран Косельнидан ажралиб қолиши мумкин.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли франциялик футболчи фаолиятини бошқа жамоада давом эттирмоқчи. Унга эса "Байер", "Ренн" ва "Милан" клублари харидор бўлишмоқда. Ушбу жамоалар орасида эса "доришунослар” фаворит дея эътироф этилмоқда.

Маълумот учун, Косельни 2010 йилдан буён “Арсенал” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 352та ўйинда майдонга тушди ва 27та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!