Косиельни фаолиятини ватанида давом эттиради
Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Лоран Косиельни жамоадан кетишга жуда яқин турибди.

RMC нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли франциялик футболчининг янги жамоаси "Ренн" клуби бўлади. Косиельни айнан мана шу француз клуби билан келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Лоран Косиельни “Арсенал” билан янги мавсум йиғинига боришдан бош тортди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Косиельни “Арсенал” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида жами 353та ўйинда майдонга тушди ва 27та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилишга эришган.