Косиельни янги мавсумни Франция чемпионатида бошлайди
Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Лоран Косиельни фаолиятини ўз ватанида давом эттиришга жуда яқин турибди.

L'Equipe нашрининг хабар беришича 33 ёшли франциялик футболчига "Бордо"га ўтади. У аллақачон янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиш учун Францияга учиб кетган.

Таъкидлаш керакки, “канонирлар” ҳам уни қўйиб юборишга розилик билдиришган.

Маълумот учун, Косиельни “Арсенал” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган мавсум 29та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.