Коста барибир "Ювентус"га ўтишга рози бўлди, энди икки клуб келишиб олса бас
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Дуглас Коста “Ювентус” билан шахсий келишувга эришди. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатмоқда.
Маълумотларга кўра, 26 ёшли бразилиялик футболчи Турин клубига кўчиб ўтса, йилига 6 млн евро маош олади. Айтиш керакки, Коста аввалроқ ўзига йиллик 7 млн евро маош талаб қилаётган эди.
Энди фақат икки клуб ўзаро муросага келиб олса бас. Бироқ, “Бавария” футболчиси учун 50 млн евро сўрамоқда, “Ювентус” эса 40 млн евро таклиф қилмоқда.

Фикрлар