Костас Манолас Отабек Шукуровнинг собиқ жамоаси билан келишувга эришди
Грециялик ҳимоячи Костас Манолас фаолиятини БААда давом эттиради. У "Шаржа" клуби билан келишувга эришди.
Битимга кўра, футболчи янги жамоаси билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чеккан. Шунингдек, унда шартномани узайтириш банди ҳам мавжуд.
"Олимпиакос" вакили тез орада расман "Шаржа" футболчисига айланади. Эслатиб ўтамиз, у аввал "Рома" ва "Наполи" каби Италия клубларида тўп тепган.
Фикрлар