Кот-д’Ивуар терма жамоаси бош мураббийсиз қолди

Кот-д’Ивуар терма жамоаси бош мураббийи Ибраим Камар ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишган.

Маълумот учун, Камар Кот-д’Ивуар терма жамоасини 2018 йилнинг ёзидан буён шуғуллантириб келаётган эди. Унинг бошқарувида терма жамоа 2019 йил Африка миллатлар кубогида 1/4 финалгача етиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!