Коутиньо "Ливерпуль" ва "Барселона"да ўйнаган вақтларини эслади

"Астон Вилла" футболчиси Филиппе Коутиньо "Ливерпуль" ва "Барселона"да ўйнаган пайтларини хотирлади. Айтишича, у "Астон Вилла"да ҳам тарих ёзишни истайди.

"Мен "Ливерпуль"да ўзим учун ажойиб ҳикоя яратдим. У ерда бахтли эдим. Энди "Астон Вилла"да ҳам шу каби зўр ҳикоя ёзмоқчиман.

Яна Англияга қайтганимдан хурсандман. Илгари Италия, Испания ва Германияда ҳам ўйнаганман. Бироқ ишонинг, АПЛ барибир энг яхши чемпионат.

"Барселона"да нимада хато қилганимни билмайман. Аммо ишонч билдиргани учун улардан миннатдорман. Мен бу клубни доим ҳурмат қиламан", - деди бразилиялик футболчи.   

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!