Коутиньо
Ads

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо жамоадан кетмоқчи.

Yahoo Sports интернет нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли бразилиялик футболчи жамоасини ўзгартириш ниятида эканлигини бутун оммага эълон қилиши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, айни дамда Коутиньонинг хизматларига “Барселона” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Каталонияликлар бу билан ёзги трансферлар даврида ПСЖга ўтиб кетган Неймарнинг ўрнини тўлдиришмоқчи.

Ўз навбатида мерсисайдликлар ҳам етакчи футболчисини қўйиб юборишни исташмаяпти ва уни жамоада олиб қолишга ҳаракат қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ливерпуль” Коутиньо борасидаги “Барселона”нинг 150 млн евролик таклифини рад этган эди.