Коутиньо: Месси билан бирга ўйнаш - шараф
"Барселона" кеча ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида "Тоттенхэм"ни сафарда мағлуб қилди
Филиппе Коутиньо "Барселона"нинг ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида "Тоттенхэм" устидан қозонилган ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Биз жуда қийин ўйин ўтказдик. Рақиб кучли эди, аммо биз мақсадимизга етдик ва ғалаба қозондик. Биз учта ўйинни ғалабассиз ўтказгандик ва бу ўйинда вазифа аъло даражада бажарилди.
– Месси – тарихдаги энг яхши футболчи. У эркин ҳаракат қилади ва ҳар доим қандайдир янгилик қидиради. У билан бирга ўйнаш катта шараф. Вазифамиз барча турнирда ғалаба қозониш. "Барселона"дан доим шуни кутилшади, – дейди Коутиньо.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар