Коутиньо Қатар чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо ёзги трансфер ойнаси ёпилгунча Қатарга кўчиб ўтиши мумкин. Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Қатар клублари 31 ёшли Коутиньони қўлга киритиш учун фаол иш олиб боришмоқда.

Қайд этилишича, Коутиньога Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ қатарликлар фаворит ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, нуфузли "Тransfermarkt" портали бразилиялик вингерни 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!