Коутиньони ўзи кутмаган жамоа чақирди

“Барселона” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириш имконига эга бўлди.

Аслида бразилиялик плеймейкер Англияга қайтиб кетиши кутилаётган эди. Каталонияликлар ундан қутилиш учун “Ливерпуль” олдидаги қарзи туфайли Клопп жамоасига қўйиб юборишга ҳам тайёр эди.

Энди Коутиньога “Марсель” даъвогарлик қилмоқда. Марселликлар бош мураббийи Хорхе Самполи маҳоратли ярим ҳимоячининг мухлиси ҳисобланади ва унинг жамоасига катта ёрдам бера олишига ишонмоқда. 

Айни пайтда францияликлар ушбу трансфер бўйича “Барселона” мутасаддилари билан музокарага тайёрланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!