Коутиньонинг уйини ўғри урди
Ads

Кеча, 19 февраль куни “Барселона” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг уйини ўғри урди.

Diario Sport нашрининг хабар беришича Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида “Челси”га қарши ўйин учун Лондонга кетмаган бразилиялик футболчи кеча кечки пайт ўз оиласи билан шаҳардаги ресторанлардан бирида бўлган. Ярим тунда уйга қайтганида эса ўғирлик аломатларини сезган ва дарҳол полицияга мурожаат қилган. Коутиньонинг фикрича ушбу ўғирлик унинг уйини таъмирлаётган қурувчилар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин.

Айтиш лозимки, ҳудди шу куни футболчининг автомашинаси жарима майдончасига олиб кетилгани хабар қилинган эди.