Ковач нега Гвардиоладан узр сўради?
Ads

“Бавария” клуби бош мураббийи Нико Ковач Саненинг трансфери борасида айтган гаплари учун “Манчестер Сити”дан узр сўради.

Айтиш керакки, у Саненинг “Бавария”га ўтишига ишончи комил эканини таъкидлаган эди.

“Мен аллақачон Гвардиоладан узр сўрадим. Шунингдек, клубдан ҳам кечирим сўрайман. Саненинг “Манчестер Сити” билан шартномаси борлигини биламан. Келажакда бундай баёнотлар бермасликка ваъда бераман”, - дейди хорватиялик мутахассис.