Ковингтон ўзи ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди!
Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони унвонига собиқ давогар Колби Ковингтон(16-4) шу вазн тоифасидаги жангчи Шавкат Раҳмонов(18-0) билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
“Менга на Раҳмонов билан, на бошқаси билан жанг ўтказишни таклиф қилишган. Шунингдек, ўзим хан 100 % тузалмагунимгача, жанг қилиш ҳақида ўйлай олмайман. Айни пайтда, тахминан, 60% соғломман. UFC менинг аҳволимдан хабардор бўла туриб қандай қилиб менга жанг таклиф қилиши мумкин? Шу боис хам, йўқ, менга ҳеч қандай жанг таклиф қилишмади - бу сохта маълумот. Ҳозирча мен машқ хам қила олмайман.",-деди Колби.
Эслатиб ўтамиз, Ковингтон сўнги жангида Леон Эдвардсга имкониятни бой бериб қўйганди.
Фикрлар