Крестинин: "Натижадан қониқмадик"

Суперлигада 15-тур баҳслари старт олди. "Локомотив" жамоа бу тур "Олимпик" билан куч синашди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувдан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

Осон бўлмаган ўйин ўтказдик. Натижадан қониқмадик. Бугун ўз имкониятларимизни ҳеч бўлмаганда учдан бир қисмидан фойдаланганимизда ҳам вазият бошқача бўлар эди. Афсуски, битта гол ғалаба учун камлик қилади.  

Жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлик жараёни қандай кечди? 

Тайёргарлик аъло даражада ўтди. Қилиниши керак бўлган ишлар бажарилди. Назорат учрашувларини ўтказдик. Трансфер кампанияси ҳам имкониятларимиздан келиб чиққан холда амалга оширилди. Бироз вақт керак. Ҳаммаси ўз ўрнига тушади. 

Шогирдларингиз гол киритгандан сўнг, тўпни пастда ушлаган ҳолда ҳаракат қилишни бошлади. Бу сиз томондан берилган кўрсатма эдими?

Биз биринчи бўлим учун бундай режа қилмаган эдик, аммо иккинчи тайм учун режаларимизда бу омил бор эди. 

Ҳа, албатта натижа бошқачароқ кўринмоқда, бироқ жамоангизни ўйини турдан-турга яхшиланиб бормоқда деб ўйлайсизми? 

Албатта, ғалаба қозониш доим ёқимли, аммо биз 3 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпмиз. Афсуски, вазиятлардан фойдалана олмаганимиз панд бермоқда. Шунга қарамай, вазиятлар яратилаётганидан хурсандман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!