Криштиану Роналду 4 карра
Ads

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду France Football нашри томонидан топшириладиган "Олтин тўп" соврини соҳибига айланади.

Португалиялик футболчи фаолиятида тўртинчи марта “Олтин тўп“ эгаси бўлди. Аввалроқ у 2008, 2013 ва 2014 йилларда ушбу совринга лойиқ деб топилган.

Ўтган мавсумда 31 ёшли форвард "Реал" билан ЕЧЛ ғолиби ҳамда Португалия термаси сафида Европа чемпиони бўлди. 2016 йилда Роналду 48 марта майдонга тушиб, 51 та гол ҳамда 15 та голли узатмага муаллифлик қилган.

"Олтин тўп"ни қўлга киритиш бўйича ҳамон "Барселона" етакчиси Лионель Месси етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобида 5 та "Олтин тўп" бор.