Кроос: “Ҳакам ВАРни кўрганда пеналти берар эди”

Тони Кроос тўп Марк Кукурелланинг қўлига теккан вазияти ҳақида гапирди.

Чорак финал баҳсида Жамол Мусиала берган зарбадан сўнг, тўп “Челси” ҳимоячиси Марк Кукурелланинг қўлига теккан эди. Учрашувнинг бош ҳаками Энтони Тейлор “қизил фуриялар” дарвозасига пеналти белгиламаган эди.

“Мен бугунгача ўзимни ушлаб турдим, охирги подкастда биз буни муҳокама қилмаслигимизни айтган эдим. Лекин бу вазиятни қайта кўриб жаҳлим чиқди.

Айтишим керакки, ўйин давомида мен бу вазиятни аниқ кўрмадим. Бу тоза қўл эканлигини кўришнинг иложи йўқ эди. Мен ҳакамга қарадим. У кўриб чиқишга ҳожат йўқ деб ҳисоблади, ВАР ёрдамчиси ҳам бу фикрга қўшилди ва у пеналти эмаслигига ишора қилди.

Менимча, ҳеч бўлмаганда кўриб чиқиш керак эди. Гап шундаки, агар у буни кўрса пеналти бериш кераклигини билар эди. У бундай муҳим ўйинда бунга йўл қўймоқчи эмаслигини ҳис қилди,” - деди Германиянинг собиқ ярим ҳимоячиси "Эинфач мал луппен" подкастида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!