Кроос ўзи билан ўйнаган энг яхши дарвозабон, ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчилар ким эканлигини айтди
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Тони Кроос ўз билан бир жамоада ўйнаган барча позициялардаги энг яхши футболчиларни ким эканлигини айтди.
“Бу саволга жавоб бериш жуда қийин. Мен Мануэль Нойер, Серхио Рамос, Лука Модрич ва Криштиану Роналдуни номларини келтирган бўлардим", - деди Кроос.
Эслатиб ўтамиз, Кроос 2014 йилнинг ёзида "Реал Мадрид"га ўтишдан олдин "Бавария" шарафини ҳимоя қилган. Ярим ҳимоячи немис клуби билан бир неча марта Бундеслига, шунингдек, 2013 йилда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга муваффақ бўлганди.
Фикрлар