Кроос "Реал"дан кетмоқчи эканлиги ҳақидаги хабарларни инкор этди
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос ёзда жамоадан кетмоқчилиги ҳақида тарқалган хабарларни инкор этди.
“Бутунлай ёлғон хабар”, - деб ёзади германиялик футболчи ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида.
Маълумот учун, Кроос “Реал” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 228та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 59та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Трансфер баҳоси эса 80 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар