Куадрадонинг голи ЕЧЛда ҳафтанинг энг чиройли голи деб топилди (видео)
Хабарингиз бор жорий ҳафта УЕФА Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
УЕФА расмий сайти эса мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг чиройли голи муаллифини эълон қилди. Унга кўра “Ювентус” ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадонинг “Атлетико” дарвозасига киритган голи биринчи ўринда қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу номга шунингдек Эдсон Альварес ("Аякс"), Анхель Ди Мария (ПСЖ) ва Лукас Моура ("Тоттенхэм") каби футболчилар ҳам даъвогарлик қилишаётган эди.
Фикрлар