Куарежма майдонда пичоқ ўйнатди (видео)
Ads

Туркиянинг “Бешиктош” клуби футболчиси Рикарду Куарежма Туркия Суперкубоги баҳсида ўзининг пичоқ билан қандай муомала қила олишини намойиш этди.

Воқеалар ривожи шундан иборатки, ўйинни 79-дақиқасида мухлислар орасида тартибсизликлар юзага келди ва шу вақтда мухлислардан бири майдонга пичоқ улоқтирди.

Айни шу пайтда португалиялик ярим ҳимоячи пичоқни қўлига олди ва ҳакамга тутқазишдан олдин бир неча бор, айлантирди.

Учрашув эса, “Коняспор”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.