Кучли бешлик. Мавсумнинг энг омадсиз 7 жамоаси
Ads

Кучли бешлик чемпионатларида мавсум ўртасига яқинлашиб қолди. Айрим жамоалар ўзларига билдирилаётган ишончни оқлай олишмаяпти. Биз мавсумнинг энг омадсиз 7 жамоаси ҳақида тўхталиб ўтишни лозим деб топдик.

7. "Валенсия"

"Кўршапалаклар" Испания чемпионатида ортда қолган 15 турда атиги 12 очко жамғариб, турнир жадвалининг 17-поғонасини банд этиб туришибди. Бу "Валенсия" 12 йил олдин чемпион бўлган "Валенсия"дан тубдан фарқ қилади. Бироқ клубдан кўпчилик мавсумни бундай омадсиз бошлашини кутмаган эди.

6. ПСЖ

Тўрт йилдан буён Франция чемпионатида гегемонлик қилиб келаётган ПСЖнинг ишлари унчалик ҳам яхши эмас. 17 ўйинда 36 очко тўплаган Унаи Эмери шогирдлари пешқадам "Ницца"дан 4 очко ортда қолган ҳолда, 3-ўринда боришмоқда. Балки бу йил Лига1 да янги чемпион пайдо бўлар.

5. "Боруссия" Дортмунд

Мавсумни яхши бошлаган Дортмундликлар охирги турларда кетма-кет омадсизликка юз тутишмоқда. ЧЛ гуруҳ босқичида "Реал"ни ортда қолдириб кетган клуб, ўз миллий чемпионатида 14 учрашувда 25 очко тўплаб, 6-ўринни эгаллаб турибди. Тухел шогирдлари пешқадамлардан 8 очко ортда қолишяпти. Бу йил "Боруссия" чемпионлик учун кураша олмаслиги аниқ.

4. "Интер"

Миланликлар битта мураббийни бошига етишди. 16 турдан кейин, 24 очко билан 9-ўринда келаётган "Интер" бу мавсумда ҳеч бўлмаганда Европа лигаси учун бериладиган йўлланмага эга чиқишга ҳаракат қилса ажаб эмас. Бироқ бу осон эмас. Зеро "нерадзуррилар"дан айни пайтда А cерияда деярли ҳеч бир жамоа қўрқмай қўйган.

3. "Лестер"

Ўтган мавсумда фантастика кўрсатиб Англия чемпиони бўлган "Лестер"нинг асл юзи ушбу мавсумда кўриниб қолди. Амалдаги чемпион 16-турдан сўнг 16 очко тўплаб, 14-ўринни эгаллаб турибди. Раньери шогирдлари чемпоионликни ҳимоя қила олмасликлари деярли аниқ. Хуллас "Лестер" АПЛда чемпионликни муносиб ҳимоя қила олмаётган "энг яхши" жамоа номини ўзиники қилишга яқин.

2. "Атлетико" Мадрид

"Реал" ва "Барселона"га рақобат кўрсата оладиган Ла лигадаги ягона жамоа "Ателтико" эди. Бироқ Мадридликлар мавсумни жуда ҳам бўш ўтказишмоқда. Симеоне шогирдлари Мадрид дербисида ўз майдонида "Реал"дан шармандали мағлубиятни қабул қилиб олишди. 15 учрашувда 25 очко тўплаган клуб, ҳамшаҳаридан 12 очко кам жамғарган ҳолда, жадвалнинг 6-поғонаисни банд этиб турибди.

1. "Манчестер Юнайтед"

Фергюсондан кейин "Манчестер Юнайтед" Англия чемпионатида ҳеч бўлмаганда совриндор бўлишни ҳам эплай олмаяпти. Моуриньо ҳам "қизил иблислар"ни асл ҳолига қайтарлмаяпти. "Манкунианликлар" 16 учрашувда 27 очко тўплаб, 6-ўринда боришмоқда. Пешқадам "Челси" Манчестерликлардан 13 очкога, 4-ўриндаги "Сити" эса 6 очкога илгарилаб кетганини инобатга оладиган бўлсак, МЮ учун ушбу мавсумдаги максимум вазифа 4-ўрин бўлади шекилли. Битта футболчи учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаган клубга бу ўринни эгаллаш ҳам уят ҳисобланади.

Фурқат Юсупов тайёрлади

АПЛ. 17-тур. Гранд жамоалар ўйинлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг рекордчи футболчилари

Олий лига-2016. Энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ТОП-10

Кучли бешлик. Мавсумнинг энг омадсиз 7 жамоаси

Одил Аҳмедовнинг Хитойга кетиши орқага ташланган қадамми?

Шўрпешона Венгер ёхуд "Арсенал"нинг дахшатли қуръалари

"Реал" рекордлар китоби. Учинчи қисм

Ла лигада энг кўп гол урган 7 хорижлик футболчи

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи