Кулибали: «Стерлингга қўнғироқ қилдим»
Сенегал ҳимоячиси Калиду Кулибали «Челси»даги жамоадоши Рахим Стерлингнинг уйини ўғрилар тўнаб кетгани ҳақида гапирди. Унда инглизнинг уйидан бир нечта қимматбаҳо буюмлар олиб чиқилгани айтилганди.
«Мен Стерлингнинг уйига ўғрилар тўнаганини билмасдим. Бундан жуда ҳам ҳайронман. Умид қиламанки, айни дам унинг оиласи яхши вазиятда. Мен унга нима бўлганини билиш учун қўнғироқ қилдим. У билан ҳаммаси яхши», - деди Кулибали Англия билан ўйиндан кейинги берган интервьюсида.
Кеча Сенегал терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Англия билан учрашди. Кулибали 90 дақиқани майдонда ҳаракат қилди, аммо унинг жамоаси 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирдаги иштирокини тўхтатди.
Фикрлар