Куман футболчига янги талаб қўйди

“Барселона”нинг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жамоа бош мураббийи Рональд Кумандан янги топшириқ олганини билдирди.

- “Барселона” ҳар қандай турнирда фаворит ҳисобланади. Биз мавсум бошидан бери анча кучайдик. Янги йилни ҳам ғалаба билан бошладик.

Ўзим кейинги пайтда бошқа позицияларда ўйнаяпман. Бош мураббий мендан ҳужумга кўпроқ ёрдам беришимни талаб қиляпти. Бу позицияда ҳам мен ўзимни эркин ҳис қиляпман, - деди де Йонг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!