“Милан” АПЛнинг икки юлдузини кўзламоқда

“А Сериядаги ғалабалардан руҳланган “Милан” раҳбарияти таркибни кучайтиришга қарор қилди.

Маълумотларга қараганда, миланликлар “Челси” ҳужумчиси Оливье Жиру ва Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдумни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Ҳар икки футболчининг амалдаги шартномаси ёзда якунланиши туфайли миланликлар уларни текинга ёки январда катта бўлмаган бадал эвазига қўлга киритишни режалаштиряпти.

Ўз навбатида, Жиру етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани туфайли Лондонга кетишга тайёрлигини билдирган.  “Ливерпуль” билан шартномасини узайтиришга шошилмаётган Вейналдумга эса харидор кўп. “Милан”га нидерландиялик ярим ҳимоячини олиш осон бўлмайди.

Иброҳимович энди “Милан”га ёрдам бера олмайди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!