Куман Мессининг "Барса"дан "сирли" кетиши ҳақида гапирди

"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Рональд Куман жамоа аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси билан молиявий сабабларга кўра хайрлашганини шубҳа остига олди.

"Раҳбарият баъзи ўйинчиларнинг кетишига рози бўлишимни таъкидлади. Улар молияни тартибга солиш кераклигини айтишди. Лекин Лионель Месси кетганидан кўп ўтмай, улар кимнидир 55 миллион еврога сотиб олганини кўрганингиздан кейин сиз ҳам бу ерда бошқа гап бор, деб ўйлайсиз. Нега Месси кетиши керак эди?" – деди нидерландиялик мутахассис.

Аргентиналик юлдуз ёзда ПСЖга эркин агент сифатида кўчиб ўтди. "Барса" Ла Лигадаги маош чегарасига қўйилган тақиқ туфайли шартномани узайтира олмади.

“Барселона” қишки трансферлар даврида “Манчестер Сити”дан ҳужумчи Ферран Торресни 55 миллион еврога сотиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!