Кун фотоси: Стадионни супураётган туркиялик аёллар
Ads

УЕФА Милларлар лигаси 1-туридан ўрин олган Туркия – Россия учрашуви олдидан кўплаб ялтироқ қоғозчалар майдонга тушди. Бунинг сабаби Туркиянинг Евро–2024 мусобақасига мезбонлик қилиш аризасини қўллаб-қувватлаш бўлди.

Ялтироқ қоғозлар биринчи бўлимда майдонда қолди, танаффусда эса туркиялик аёллар уни қисман тозалади. Ушбу ҳолат қизиқ кўриниш олди: қоғозлар чангютгич эмас, супурги ёрдамида тозаланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашувда Россия терма жамоаси Денис Черишев ва Артём Дзюбанинг голлари эвазига зафар қучди