Кураш. Дастлабки кун беллашувларида 3 та вазн тоифасида олтин медал қўлга киритдик

Хабар берганимиздек, кеча кураш бўйича Президент кубоги учун турнирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Дастлабки кунда бир неча вазн тоифасида полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқди.

Хусусан, аёллар ўртасида 48 кг вазн тоифасидаги қуйидаги спортчилар шоҳсупага кўтарилди:

1-ўрин – Моҳинур Мўминова (Ўзбекистон)
2-ўрин – Айзҳан Зилкбаева (Қозоғистон)
3-ўрин – Гулҳаё Жўраева (Ўзбекистон)
3-ўрин – Сарвинисо Абдуллаева (Ўзбекистон)

Аёллар ўртасида 57 кг вазн тоифасидаги ғолибалар

1-ўрин – Бакит Куссакбаева (Қозоғистон)
2-ўрин – Ирода Мамашоева (Ўзбекистон)
3-ўрин – Мухлиса Абдумаликова (Ўзбекистон)
3-ўрин – Петрас Датрисиа (Руминия)

Аёллар ўртасида 63 кг вазн тоифасида қуйидаги курашчилар медалларни қўлга киритди

1-ўрин – Маликахон Қаҳҳорова (Ўзбекистон)
2-ўрин – Лниани Сниа Мариа (Польша)
3-ўрин – Ойдинахон Зокиржонова (Ўзбекистон)
3-ўрин – Реҳина Шатрауская (Белоруссия)

70 кг вазн тоифасида ушбу спортчилар шоҳсупадан жой олди

1-ўрин – Владлена Гусева (Россия)
2-ўрин – Шоҳиста Назарова (Ўзбекистон)
3-ўрин – Равзахон Адашева (Ўзбекистон)
3-ўрин – Аяла Мереке (Қозоғистон)

Эркаклар ўртасида 81 кг вазн тоифасидаги ғолиблари

1-ўрин – Умар Бозоров (Ўзбекистон)
2-ўрин – Оламафруз Абдураҳмонов (Тожикистон)
3-ўрин – Умид Эсанов (Ўзбекистон)
3-ўрин – Афзали Дел Ақа (Афғонистон)

Куннинг сўнгги беллашувлари, 90 кг вазн тоифасидаги  спортчилар

1-ўрин – Арам Григориан (Россия)
2-ўрин – Жонибек Қозоқов (Ўзбекистон)
3-ўрин – Жаҳонгир Маматраҳимов (Ўзбекистон)
3-ўрин – Паата Гвинашвили (Грузия)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!