Кураш. Спортчиларимиз турнирнинг умумий 6 вазнида олтин медалга эга чиқди
Термиз шаҳри Ўзбек кураши бўйича халқаро мусобақага мезбонлик қилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Бугун мазкур нуфузли турнирнинг сўнгги куни бўлиб ўтди ва унда барча вазнларда ғолиблар номи аниқланди.
Хусусан, эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасида тожикистонлик спортчига тенг келадиган рақиб топилмади:
1-ўрин - Қувватов Муҳаммадризо (Тожикистон)
2-ўрин - Хамраев Абдулазиз (Ўзбекистон)
3-ўрин - Қурбонов Акобир (Ўзбекистон)
3-ўрин - Сейлхан Канат (Қозоғистон).
Эркаклар ўртасида -66 кг вазнда курашчимиз шоҳсупанинг 1-поғонасини банд этди:
1-ўрин - Қобулжон Аҳмедов (Ўзбекистон)
2-ўрин - Амирали Атабек (Қозоғистон)
3-ўрин - Руслан Бўриев (Ўзбекистон)
3-ўрин - Муҳаммад Юсуф Шуайиб (Ағфонистон).
Эркаклар ўртасида -73 кг вазнда қуйидаги спортчилар совринлик ўринларга лойиқ кўрилди:
1-ўрин - Сабир Сапарбаев (Қозоғистон)
2-ўрин - Умиджон Абдуллаев (Ўзбекистон)
3-ўрин - Ўрол Содиқов (Ўзбекистон)
3-ўрин - Ильсоҳзода Ҳусини (Тожикистон).
Аёллар ўртасида +70 кг вазнда ғолибалар аниқланди:
1-ўрин - Похизахон Камолиддинова (Ўзбекистон)
2-ўрин - Азман Амаева (Қозоғистон)
3-ўрин - Филура Эргашева (Ўзбекистон)
3-ўрин - Гусево Владлено (Россия).
Ҳамда мусобақанинг мутлақ вазн тоифасида қуйидаги спорт усталари шоҳсупага кўтарилди:
1-ўрин - Муҳсин Хисомиддинов (Ўзбекистон)
2-ўрин - Дадахон Қурбоналиев (Тожикистон)
3-ўрин - Яхё Имомов (Ўзбекистон)
3-ўрин - Неъматулло Асранкулов (Тожикистон)
Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз кечаги кун баҳсларида ҳам 3 та вазнда олтин медалга лойиқ кўрилганди.
Фикрлар