Курашчи қизларимиз ЖЧда кумуш медаль олишди

Айни кунларда Словакиянинг Трнава шаҳри спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати беллашувларига мезбонлик қилмоқда. Классик кураш вакилларидан сўнг энди қизлар тоифасида ҳам барча ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. 

Эътиборлиси, аёллар кураши бўйича ЖЧлари тарихида илк бор шу мусобақада бизнинг қизларимиз финалга йўлланма олишди. -53 кг вазн тоифасида Актенге Кеунимжаева ҳамда Набира Эсенбаева эса -62 кг вазн тоифасида ҳал қилувчи баҳсда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишган эди. Гарчи икки финалда ҳам вакилаларимиз япониялик рақибаларига имкониятни бой бериб қўйишган бўлсаларда, уларнинг иштироки кўпчилик мутахассисларнинг илиқ фикрларига сабаб бўлди. 

Айни пайтда эркин кураш бўйича бир қатор вазн тоифаларида беллашувлар бўлиб ўтмоқда ва унда ҳам юртдошларимиз ўз имкониятларини синовдан ўтказишмоқда. Курашчиларимизга омад тилаб қоламиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!